Таиланддаги қирғин. 25 кишининг қотили отиб ташланди
Олам
−
09 Февраль 2020
8058Аввалроқ, 8 февраль куни Таиланднинг Накхон Ратчасима шаҳри кўчаларида мамлакат қуролли кучлари сержанти томонидан отишма уюштирилгани, оқибатда 17 киши ҳалок бўлгани, у эса савдо марказига яшириниб олиб, одамларни гаровда ушлаб тургани ҳақида хабар берган эдик.
“Тхаи Рат ТВ” берган сўнгги маълумотларга кўра, сержант Жакрафант Томма махсус операция вақтида йўқ қилинган.
“Жиноятчи махсус қўшин жангчилари томонидан йўқ қилинди. Бизга бу ҳақида полициянинг махсус кучлар қўмондонлигидан хабар беришди”, дейди маҳаллий телеканал мухбири.
Полиция бош бошқармаси бошлиғи генерал Чахипип Чайчинда жиноятчи йўқ қилинганини тасдиқлади ва операция тугаганини эълон қилди. Батафсил тафсилотларни келтирмади.
“Яқинда бу ерга бош вазир келади. У ва операцияда иштирок этганлар воқеа тафсилотларини батафсил сўзлаб беришади”, деб айтган у.
Кеча, 8 февраль куни бўлган ҳодисада 25 киши ҳалок бўлди, улар ичида полиция зобити ҳам бор. Шунингдек, 63 киши, жумладан, икки нафар махсус қўшин аскари жароҳатланди.
LiveБарчаси