Таиландда 17 киши отиб ўлдирилди, 16 киши эса гаровда

Олам

Бугун, 8 февраль куни Таиланднинг Накхон Ратчасима шаҳри кўчалари одамлар жасадига тўлиб тошди. Мамлакат қуруқлик қўшини аскари 17 кишини отиб ўлдирди. Жароҳатланганлар ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, аскар ўзи хизмат қилаётган ҳарбий қисмдан HamVee йўл танласамини ўғирлаган. Сўнгра шаҳар кўчаларига кириб борган ва дуч келган одамга қарата ўқ узган. Савдо марказларидан бирининг олдида тўхтаган ва у ердагиларни ҳам ўққа тутган. Шундан сўнг яширинган

Таиланднинг TNA ахборот агентлигининг маълум қилишича, ҳозирда Terminal 21 савдо марказининг тўртинчи қаватида яшириниб олган. 16 нафар кишини гарвога олган. Бино полиция томонидан қуршаб олинган, тумандаги барча ҳаракатлар тўхтатилган.

Khaosod нашрининг гувоҳлик беришича, отишма уюштирган ҳарбий Чакрапхан Тхомма деб номли сержант. Таиланд Бош вазири генерал Прают Чан-Оча полиция ва ҳарбийларга уни ушлаб туришни буюрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made