Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ўзгартирилди
Жамият
−
08 Декабрь 2020
11409Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2 декабрдаги 763-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади. "Норма"нинг ёзишича, улар қарор эълон қилингандан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Хусусан, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган ставкалар бўйича давлат божлари тўланади (илгари божлар Низомнинг 2-иловаси билан белгиланган эди).
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган йиғимлар ставкаларининг янги миқдорлари белгиланди (Низомга 2-илова).
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган йиғимлар ставкалари
Тадбиркорлик субъекти – юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ариза шакли қўшимча позициялар билан тўлдирилди (Низомга 5-илова).
Бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам назарда тутилган
LiveБарчаси