Тадбиркорларга нореал қарздорлик “илиб қўйган” “Ҳудудгаз Жиззах” мансабдорларига жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Жиззахда тадбиркорларга катта миқдорда нореал қарздорлик ҳисоблаган “Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖ ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди. 

Хабарга кўра, Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари уларга нисбатан ноқонуний равишда қарздорлик ҳисоблангани ва асоссиз газ тармоғидан узилганидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Aниқланишича, “Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖ ходимлари томонидан табиий газ сарфини ҳисобга олувчи Фосса дастурига юқоридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳисобига қарийб 903 миллион сўмлик нореал қарздорлик киритилган.

Мазкур ҳолат юзасидан бизнес-омбудсман томонидан “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали мансабдор шахслари ва бошқаларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш таклифи вилоят прокуратурасига юборилган.

Бизнес-омбудсманнинг таклифи бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилиб, натижада “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали, “Ҳудудгаз Метрология” филиали Жиззах бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми (жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддаси 1-қисми (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қарздорлик ҳудудгаз

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг