Табиий газ тўғрисида қонун ва кодекс қабул қилинади

Жамият

image

Ўзбекистонда нефть-газ тармоғини ислоҳ қилишда мавжуд қонунчилик базаси жиддий ва туб ислоҳотларга муҳтож экани таъкидланди. Бу ҳақда Энергетика вазирининг ўринбосари Беҳзот Норматов халқаро молия институтлари иштирокида мамлакат энергетика секторини янада ислоҳ қилишга бағишланган давра суҳбатида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда QALAMPIR.UZ мухбири.

1

Шунинг учун, тегишли қонунчилик базасини яратишда қуйидагилар таклиф этилмоқда:

1. 2021 йилнинг охирига қадар углеводородларни қидириш ва қазиб олиш фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базаси модернизация қилиниши зарур бўлиб, “Углеводородлар тўғрисида”ги ягона қонунда бирлаштириш;

2. 2021 йилнинг охирига “Табиий газ тўғрисида” янги қонунни қабул қилиш; Бунда: 

•    Газни узатиш ва қайта ишлашни тартибга солувчи орган (Регулятор) вазифаларини белгилаш;

•    “Ўзтрансгаз” АЖ газ билан таъминлаш ролидан ажратилиб, унинг узатиш ва сақлаш тизимининг самарали оператори сифатидаги роли ва вазифаларини белгилаш;

•    Табиий газ бозори иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва вазифаларини белгилаш;

•    Минтақавий газ бозорининг интеграциясини ривожлантиришни белгилаш;

3. 2023 йилга қадар истеъмолчиларнинг тармоққа шаффоф ва тенг ҳуқуқли кириши, узатиш ва сақлашда қувватни тақсимлаш механизми ва тариф методологияси учун “Табиий газ тармоқлари кодекси”ни қабул қилиш;

4. 2023 йилга қадар атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича, шу жумладан, йўлдош газларни ёқишни камайтириш, меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўйича қонунчилик базасини қайта кўриб чиқиш;

5. 2023 йилга қадар энергия самарадорлигига оид қонунчилик ҳужжатларига тармоқ операторлари учун энергия самарадорлиги бўйича мажбуриятлар тизимини белгиловчи ўзгартиришлар киритиш.

Давра суҳбати давомида шунингдек, электр энергетика ва нефть-газ тармоқларини янада ислоҳ қилиш бўйича Тавсиялар ва “Йўл хариталари” муҳокама қилиниб, уларни тайёрлашда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг халқаро экспертлари ва маслаҳатчилари иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

табиий газ

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг