Светлана Тихановская халқаро қидирувга берилди

Олам

image

Беларусь Президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская давлат хавфсизлигига таҳдид қилишга қаратилган ҳаракатларни содир этгани учун халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда Беларусь Тергов қўмитаси томонидан эълон қилинган баёнотда айтилган. 

“Светлана Тихановская оммавий ахборот воситалари ёки интернетдан фойдаланган ҳолда амалга оширилган Беларусь Республикаси миллий хавфсизлигига таҳдид қилишга қаратилган ҳаракатлар ва чақирувлар халқаро қидирувга берилди", дейилади хабарда. 

Унда Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 361-моддаси 3-қисми бўйича очилган жиноят ишини тергов қилишни давом эттираётгани айтилган. 

"Тергов жараёнида Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб номланган ташкилотга аъзо бўлган шахслар Беларусь Республикаси миллий хавфсизлигига зарар етказадиган, мамлакатда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ахборот ҳолатини беқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларни содир этганликларини кўрсатувчи далиллар қўлга киритилди", дейилади мамлакат Тергов қўмитасида хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Президентликка собий номзод Тихановская Россия Федерацияси ҳудудида ҳам қидирувга берилган эди. 

Маълумот ўрнида, Беларусда жорий йилнинг 9 август куни ўтказилган президентлик сайловида мамлакатни 26 йилдан бери бошқариб келаётган Александр Лукашенко 80,1 фоиз, унинг асосий рақиби – мухолиф номзод Светлана Тихановская 10,1 фоиз овоз йиғди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Светлана Тихановская

Баҳолаганлар

435

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг