Суякларни мустаҳкамловчи 5 та муҳим маҳсулот
Саломатлик
−
06 Июль 2019
30342Инсоннинг ҳаракатланиши учун энг муҳим восита бу суяк ҳисобланади. Афсуски кейинги пайтларда инсон суякларининг муртлашиши ёки синиш ҳолатидан кейин қайта тикланиши жараёнлари чўзилиб кетмоқда. Ҳозир эътиборингизга инсон томонидан истеъмол қилинганда унинг суяклари учун жуда фойдали бўлган 5 та маҳсулотни келтириб ўтмоқчимиз.
Сардина
Сардина балиқлари таркибидаги соғлом омега-3 ёғлари суяк тўқимасини йўқотиш жараёнини секинлаштиради. Шунингдек, бу балиқ таркибида кальций моддасининг организм учун фойдали хусусиятларини оширувчи D витамини ҳам мавжуд.
Исмалоқ
Яшил баргли сабзавотлар, шу жумладан исмалоқ ҳам кальцийнинг табиий манбаси ҳисобланади. Исмалоқ таркибида айнан суяк учун фойдали бўлган озуқа моддалар – магний, К витамини, С витамини ва фитонутриентлар мавжуд.
Ёнғоқлар
Ёнғоқлар гуруҳига кирувчи писта, бодом ва ёнғоқлар суяклар мустаҳкамлигини таъминловчи катта миқдорда магний, кальций, омега-3 ёғлари ва B6 витаминларидан ташкил топган.
Тухум
Суяклар учун муҳим ҳисобланувчи кальций ва D витаминлари манбаларидан яна бири товуқ тухумидир.
Қора олхўри қоқи
Қора олхўри қоқи таркибида ёш ўтиши билан организмда юз берадиган суяк тўқимасини йўқотиш жараёнини секинлаштирувчи антиоксидантларнинг бир тури – полифеноллар мавжуд.