Суяк емирилиши билан касалланган бeмор оёққа турди
Бизнес
−
13 Июль
12147“Пандемия даврида бетоб бўлдим. Лекин кейин иккита тиззам оғришни бошлади. Сўнг шифокорга бордим. Менга артрит ва артроз – суяк емирилиши, яллиғланиши 2-босқичи ташхислари қўйилди. Туриб юрганимда суякларимнинг қарсиллаши атрофга ҳам эшитиларди. Оёқларимга бир неча тонна юкни боғлаб қўйгандек туюларди. Даволанишни бошладим. Аммо фойда бермади. Бутунлай бир томонга эгилиб қолдим. Менда касаллик жуда оғир ўтди. Шундай қолиб кетаманми, юролмай қоламанми, деб ўйлагандим. Ўша вақтда Алижон Ғайбуллаевни ижтимоий тармоқларда кузатиб, тавсияларини эшитиб юрардим. Нақ 9 ой кузатдим. Кейин Nutva’дан буюртма бердим. Биринчи кундан таъсир қилишни бошлади. Мана 9 ойдан буён шу дорини истеъмол қиляпман. Оғриқлар йўқолди”, дейди Эркина Камолиддинова.
Қаҳрамонимизни 2021 йилдан буён қаттиқ бўғим оғриқлари қийнайди. Бормаган шифокори, кўринмаган табиби қолмаган. Аммо шифо тополмаган. Бундан 3 йил аввал тиззаларида кучли оғриқ бошланиб, суяк емирилиши ташхиси қўйилган. Беморнинг сўзларига кўра, оғриқлар чидаб бўлмас даражада бўлган.
Аммо ҳозир ҳаммаси ўзгарган. У нафақат оғриқлардан халос бўлган, балки юришга ҳам қийналмай қўйган. Бунинг учун эса унга 9 ойгина етарли бўлди.
Эркина Камолиддинова ёлғиз эмас, бугунги кунда бўғим ва суяк касалликлари кенг тарқалган. Улар ҳар қандай ёш тоифасидаги беморда учраши мумкин. Бир қарашда унча жиддий туюлмаган бу касалликлар артрит, ногиронлик, синишлар, сурункали оғриқларга олиб келади. Бундан ташқари, даволаш, асосан, симптомларни бартараф этишга қаратилади. Касалликнинг илдизи эса эътибордан четда қолади. Оқибатда беморлар операцияларни бошдан кечиришга мажбур бўлади.
Энди ушбу муаммоларни ўйлаб сиқилиш ва оғриқларга бардош беришга ҳожат йўқ. Табиблар сулоласининг 3-вакили Алижон Ғайбуллаев 12 йиллик изланишлари натижасида суяк ва бўғим касалликларида кўмак бўла олувчи қўшимча Nutva табиий гиёҳ йиғиндисини ишлаб чиқди. Мана неча йилдирки, Nutva биофаол қўшимчалари йиллар давомида шифо тополмаган инсонларнинг дардига дармон бўлмоқда.
Маҳсулотнинг афзаллиги шундаки, муаллиф уни ўзининг онаси учун тайёрлаган. Гап шундаки, табибнинг онаси йиллар давомида оёғ ва бел оғриғидан азият чеккан. Шу сабабли Алижон Ғайбуллаев 15 хил табиий гиёҳ йиғиндисини ўз ичига олувчи доривор қўшимчани ўйлаб топган.
Nutva бир нечта турдаги касалликларга даво бўлади. Жумладан,
• Кўксартроз (сон чаноқ емирилиши);
• Гонартроз (тизза емирилиши);
• Полиартрит (бўғимлар яллиғланиши);
• Oстеопороз (суяк мўртлашиши);
• Диск чурраси (грижа) ташқи қобиғи яхлитлигининг бузилиши касалликларида кўмакчи бўла олади.
Унинг таркиби кимёвий қўшимчалардан ҳоли, табиий ингредиентлардан ташкил топган. Қабул қилиш учун ҳам, олиб юриш учун ҳам қулай шаклда ишлаб чиқарилган. Энг асосийси эса, таъсири кафолатланади. Маҳсулотлар махсус сертификатлар ва рухсатномаларга эга.
Ҳозирги кунда бу восита шу каби касалликлардан азият чекаётган минглаб беморларнинг ҳам оғирини енгил қилмоқда. Хусусан, компания ўн мингдан ортиқ мижозларга эга, 70-80 фоиз одам тўлиқ тузалган. Компания асосчиси беморларнинг уйига ташриф буюриб, вазиятни, мижозларнинг фикрларини шахсан ўрганади.
“Оёқ-қўлларимнинг томирлари тортишиб қоларди. Бир жойда ўтириб қоламанми, деб ўйлардим. Февраль ойидан бошлаб Nutva’ни истеъмол қилишни бошладим. Ҳозир анча яхшиман. Дала ишларини ҳам қила оляпман”, дейди шифо топган мижозлардан бири.
Бошқа беморнинг сўзларига кўра эса, ҳар йилги даволанишлар ҳам фойда бермаган, оёқлари қақшаб оғригани сабабли юришда, кунлик машғулотларни бажаришда қийинчиликлар юзага келган. Аммо Nutva’дан шифо топган бошқа бемор билан бўлган суҳбатни эшитиб, у ҳам Nutva қабул қилишни бошлаган. Шундан сўнг оғриқлардан халос бўлган.
“Бир неча йиллардан буён бўғимларимдаги сурункали оғриқни ҳис қилардим. Кейин оғриқлар чидаб бўлмас даражада кучайди. Кечалари ухлай олмасдим. Кейин текширтирсак, иккинчи даражали артроз ташхисини қўйишди. Бир куни Nutva’нинг рекламасига кўзим тушди. Шу дорини ичишни бошладим. 15 кун ўтар-ўтмас оғриқларимнинг камайганини сездим. Ҳозир анча яхшиман!” дейди яна бир мижоз.
Маҳсулот нафақат Ўзбекистонда савдога чиқарилади, балки МДҲ давлатларига ҳам экспорт қилинади.
Маълумот учун, Алижон Ғайбуллаев – табиблар сулоласи вакили, Nutva Complex асосчиси. У Ўзбекистон Тиббиёт ва табобат академиясини тамомлаган.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг https://nutva.uz/
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Facebook’да cаҳифамизка обуна бўлинг
YouTube'да бизни кузатиб боринг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси