Сувайш каналини тўсиб қўйган кема мусодара қилинади
Олам
−
13 апрел 2021 10640 1 дақиқа
Мисрнинг Исмоилия шаҳар иқтисодий масалалар бўйича суди Ever Given контейнер кемасини мусодара қилишга қарор қилди. Бу ҳақда "Shorouk" хабар берган.
Хабарга кўра, Сувайш каналини тўсиб қўйган кема эгаси 900 миллион доллар компенсация тўлаган тақдирда Ever Given қайтариб берилади.
"Суд қарорига биноан кема мусодара қилинади ва суд назорати остида бўлади. Сувайш канали маъмуриятига 900 миллион доллар миқдорида товон пули тўланмагунча уни тасарруф этиш тақиқланади", дейилган хабарда.
Компенсация миқдорига кемани саёзликдан олиб чиқиш, уни таъмирлаш, йўл тўсилиб қолгани туфайли зарарлар учун канал маъмурияти кетказган харажатлар киради.
Маълумот ўрнида, 23 март куни Хитойдан Роттердамга йўл олган Ever Given контейнер кемаси Сувайш каналидаги транспорт ҳаракатини бутунлай тўсиб қўйди.
Натижада, бир неча юзлаб кемалар навбатда тўпланди. 29 март куни кема фарватерга қайтарилди, аммо ноқулай об-ҳаво туфайли у яна тиқилиб қолди. Ўша куни кечқурун эса навигация тўлиқ тикланди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август