Сувайш каналида тиқилиб қолган кема йўлга тушди
Олам
−
29 Март 2021
8968Сувайш каналида тиқилиб қолган Ever Given контейнер кемаси бугун, 29 март куни эрталаб саёзликдан тортиб олиниб, шимол томон йўлга тушди. Бу ҳақда Мисрдаги ушбу сув йўлини бошқариш манбаларига асосланиб хабар берилган.
"Биз кемани тиқилиб қолган жойидан олиб чиқиб, унга сузувчи куч бердик. Шундан сўнг у шимол томонга қараб йўл олди", дейилган хабарда.
Аввалроқ, қутқарув гуруҳлари Ever Given'ни саёзликдан олиб чиққани ҳақида хабар бергандик.
Сув йўли бўйлаб ҳаракатланиш қанча вақт ичида тикланиши бўйича эса ҳали маълумот берилмаган.
Ўз навбатида, "The Wall Street Journal" канал маъмурияти раҳбари Усама Рабиага асосланиб, контейнер кемаси шу пайтгача қисман сузиб ўтгани ҳақида хабар берган.
"Бу яхши янгилик, биз ҳали охирига етмадик, лекин у жойидан силжиди", деган Рабианинг ўзи.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 мартга ўтар кечаси Хитойдан Нидерландияга йўл олган контейнерларни ташувчи энг йирик кемалардан бири Ever Given Сувайш каналига тиқилиб қолди. Шу муносабат билан 450 дан ортиқ кемаларнинг тирбандлиги юзага келди.
Маълумот ўрнида, Сувайш канали Европани Осиё билан боғловчи муҳим транспорт йўлаги ҳисобланади. Канал Ўрта ер денгизидаги Порт-Саид шаҳридан бошланиб, Қизил денгиздаги Сувайш портида ниҳоясига етади. Канал маъмурияти Порт-Фуадда жойлашган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь