Сувайш каналини тўсиб қўйган кема саёзликдан чиқарилди

Олам 6937
image

Аввалроқ, 23 март куни Сувайш каналига улкан кема тиқилиб қолиши оқибатида тирбандлик юзага келгани ҳақида хабар берган эдик. Ever Given контейнер кемаси сув юзасига кўтарилди, деб хабар бермоқда “Bloomberg” “Inchcape” юк ташиш компаниясига таяниб. 

Агентликнинг маълум қилишича, қутқарув операциясидаги ютуққа қутқарув гуруҳлари 27 минг кубометр қумни қазиб олганидан кейин эришилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 мартга ўтар кечаси Хитойдан Нидерландияга йўл олган контейнерларни ташувчи энг йирик кемалардан бири Ever Given Сувайш каналига тиқилиб қолди.  Шу муносабат билан 450 дан ортиқ кемаларнинг тирбандлиги шаклланди.

Кейинчалик Ever Given контейнер кемаси 27 март куни жойидан силжитилиши мумкинлиги айтилганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 324
Рейтинг: 3
t
×