Сувайш каналига тиқилиб қолган кема қачон ҳаракатланиши маълум бўлди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Сувайш каналида тирбандликни келтириб чиқарган Ever Given контейнер кемаси бугун, 27 март куни жойидан силжитилиши мумкин. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" манбаларига асосланиб хабар берган.  

Таъкидланишича, кемани "озод қилиш" учун қилинган ҳаракатлар яхши натижа берган. 

"Биз уни кўзда тутилганидан олдинроқ ҳаракатга келтира оламиз", дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Ever Given контейнер кемаси Сувайш каналининг жанубий қисмида қуруқликка тиқилиб қолди. Шу сабабли, ҳар икки йўналишда ҳам кемалар ҳаракати бутунлай тўсиб қўйилди, канал тўсилиб қолганининг зарари деярли 10 миллиард долларга етди.  

Маълумот ўрнида, Сувайш канали Европани Осиё билан боғловчи муҳим транспорт йўлаги ҳисобланади. Канал Ўрта ер денгизидаги Порт-Саид шаҳридан бошланиб, Қизил денгиздаги Сувайш портида ниҳоясига етади. Канал маъмурияти Порт-Фуадда жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

кема Сувайш

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг