Сувайш канали қандай тўсилиб қолгани бўйича тахминлар айтилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Сувайш канали маъмурияти раҳбари Усама Рабиа Ever Given контейнер кемаси канални тўсиб қўйгани тўғрисида изоҳ берди.  

Унинг сўзларига кўра, бу воқеа бахтсиз ҳодиса бўлиб, у бир қатор сабабларга кўра пайдо бўлган бўлиши мумкин. 

Канал маъмурияти вакилига кўра, улар орасида техник сабаблар ва одамларнинг хатоси мавжуд. 

"Минглаб кемалар каналдан мунтазам равишда ўтиб боради ва бундай воқеалар бўлмаган", деган Рабиа. 

Унинг сўзларига кўра, кемалардаги тирбандликни уч-уч ярим кун ичида бартараф этиш мумкин. 

Аввалроқ, Миср расмийлари Ever Given контейнер кемаси тўсиб қўйган Сувайш каналини очиш бўйича операцияни муваффақиятли якунлагани ҳақида хабар берилганди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 мартга ўтар кечаси Хитойдан Нидерландияга йўл олган контейнерларни ташувчи энг йирик кемалардан бири Ever Given Сувайш каналига тиқилиб қолди.  Шу муносабат билан 450 дан ортиқ кемаларнинг тирбандлиги юзага келди.  

Маълумот ўрнида, Сувайш канали Европани Осиё билан боғловчи муҳим транспорт йўлаги ҳисобланади. Канал Ўрта ер денгизидаги Порт-Саид шаҳридан бошланиб, Қизил денгиздаги Сувайш портида ниҳоясига етади. Канал маъмурияти Порт-Фуадда жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

кема Сувайш

Баҳолаганлар

342

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made