Сув ёқалаб поездда: Германияда тошқин юз берди (фото)
Олам
−
05 Февраль 2021
15430Кеча, 4 февраль куни тинимсиз ёққан ёмғир ва қорнинг эриши оқибатида Германиянинг энг катта дарёси Рейн ўзанидан чиқиб кетди. Бу ҳақда “Associated Press” нашри ёзмоқда.
Маълум қилинишича, сув тошқини тижорат транспортига таҳдид солмоқда. Минтақада юк ташиш бўйича биринчи чекловлар, Кёльндаги банкларнинг бир қисмини сув босганидан кейин кучга кирган.
Хабарга кўра, дарёлар сатҳининг январь ойи охири – февраль ойи бошларида сезиларли даражада кўтарилишининг сабаби узоқ давом этган ёмғир ёғиши ва қорларнинг эриши билан боғлиқ.
Бир неча кундан бери Германия фавқулодда хизматлари шаҳарлар кўчаларида вақтинчалик тўғонларни ўрнатмоқда. Башоратларга кўра, вазият яқин кунларда яна ёмонлашади.
Шунингдек, ушбу сув тошқини оқибатида Германия ғарбидаги аҳоли яшаш пунктлари мамлакатдан ажралиб қолган. Ёнғиндан қўриқлаш хизматининг қайиқлари қирғоқнинг нариги томонидан қолиб кетган аҳолини кунига бир неча марталаб ташимоқда.