Сув ёқалаб поездда: Германияда тошқин юз берди (фото)

Олам

image

Кеча, 4 февраль куни тинимсиз ёққан ёмғир ва қорнинг эриши оқибатида Германиянинг энг катта дарёси Рейн ўзанидан чиқиб кетди. Бу ҳақда “Associated Press” нашри ёзмоқда.

Маълум қилинишича, сув тошқини тижорат транспортига таҳдид солмоқда. Минтақада юк ташиш бўйича биринчи чекловлар, Кёльндаги банкларнинг бир қисмини сув босганидан кейин кучга кирган.

Мужчина делает снимок на свой смартфон, сидя на скамейке на затопленном берегу реки Рейн в Кельне

Берега Рейна затоплены в Нидерверте, Германия

Хабарга кўра, дарёлар сатҳининг январь ойи охири – февраль ойи бошларида сезиларли даражада кўтарилишининг сабаби узоқ давом этган ёмғир ёғиши ва қорларнинг эриши билан боғлиқ. 

Автомобиль на дороге, затопленной паводком, в Рюдесхайм-на-Рейне в земле Гессен

Птицы на затопленной баскетбольной площадке в Германии

Бир неча кундан бери Германия фавқулодда хизматлари шаҳарлар кўчаларида вақтинчалик тўғонларни ўрнатмоқда. Башоратларга кўра, вазият яқин кунларда яна ёмонлашади.

Лебедь на затопленной детской площадке в Германии

Затопленный ресторан возле реки Зиг, главного притока Рейна

Шунингдек, ушбу сув тошқини оқибатида Германия ғарбидаги аҳоли яшаш пунктлари мамлакатдан ажралиб қолган. Ёнғиндан қўриқлаш хизматининг қайиқлари қирғоқнинг нариги томонидан қолиб кетган аҳолини кунига бир неча марталаб ташимоқда.

Облака над рекой Рейн в Кельне


Мақола муаллифи

Теглар

Германия тошқин

Баҳолаганлар

588

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг