Сурхондарёнинг бир нечта ҳудудини сел босди (видео)

Жамият

image

Кеча, 21 март куни тахминан соат 19:10 лар атрофида Қумқўрғон тумани ҳудудидаги қир-адирликларда кучли ёмғир туфайли йиғилган ёмғир сувлари Арнали сой орқали “Элобод” маҳалласига – 2 та ички кўчаларда жойлашган 47 та хонадоннинг ҳовли ва томорқаларига оқиб кирган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Шунингдек, кучли ёмғир сувлари “Азларсой”дан тошиб, сой қуйисида жойлашган “Азларсой” маҳалласи ҳудудидаги 5 та ички кўчаларда жойлашган 56 та хонадоннинг ҳовли ва томорқалари ҳамда айрим турар-жойларгача етиб борган. 

Маълум қилинишича, тошқин оқибатларини бартараф этиш ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида  “Азларсой” маҳалласидаги 56 та хонадондан 210 нафар ва “Элобод” маҳалласидаги 32 та хонадондан 150 нафар аҳоли хавфсиз ҳудудда жойлашган яқин қариндошларининг уйларига вақтинча кўчирилган. Туман марказидаги “Янги шаҳар” маҳалласида жойлашган 2 та 4 қаватли уйларнинг ертўласига йиғилган тошқин сувлари ёнғин-қутқарув техникалари ва мотопомпалар ёрдамида чиқариб ташланган.

Қумқўрғон тумани “Элобод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 Олмаота–Бишкек–Душанбе–Термиз автомобиль йўлининг 1535-1536 километр оралиғида транспорт воситалари ва йўловчилар хавфсизилигини таъминлаш мақсадида вақтинчалик ҳаракат чекланиб, сув тошқинлари тугаганидан сўнг, йўлга йиғилган лойқалар махсус техникалар ёрдамида тозаланиб, соат 21:00 да икки томонлама транспорт қатнови тўлиқ тикланган.

Ушбу ҳудудда содир бўлган тошқин сувлари Термиз минтақавий темир йўл узели УКга қарашли, Қумқўрғон–Элбаён перегони ПК 8-9 темир йўл остидан ўтган сув қувурига сиғмагани сабабли темирйўлнинг тахминан 0,4 километр қисмидан тошиб ўтиб, шағал қопламасини қисман ювган.

Айни пайтда “Элобод” маҳалласи ички кўчалари, йўллар ва бошқа жойларни лойқадан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Тезкор тадбирларга 462 нафар ходим, 7 та техника, 11 та мотопомпа, 24 та муҳандислик техникалари жалб қилинган.

Тармоқларда Шўрчи, Шеробод ва Бандихон туманларининг айрим маҳаллаларида ҳам сел ҳодисаси кузатилгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Арнасой сел-тошқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made