Сурхондарёдаги даҳшатли ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди (видео)
3-саҳифа
−
18 Сентябрь
10610Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида уч киши вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳодиса юзасидан вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 17 сентябрь куни соат 03:15 да содир бўлган. Вилоят ИИБ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Сариосиё тумани “Шабнам” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М41 автомобиль йўлининг 1463-километрида 2004 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро Nexia-2 русумли транспорт воситасини “Денов-Сариосиё” йўналиши бўйлаб бошқариб келиб, қарама-қарши йўлдан ҳаракатланиб келаётган 2005 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчи бошқарувидаги ВАЗ-2107 русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
Ҳодиса жойидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, ВАЗ-2107 русумли автомобиль салонида бўлган 3 нафар йўловчи (ҳайдовчининг синфдошлари) вафот этиб, иккала автотранспорт воситасидаги қолган йўловчилар тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сариосиё туман ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берганди.
LiveБарчаси