Сурхондарёда юк машинаси жарликка қулаб тушди
3-саҳифа
−
03 Апрель 2023 8929 1 дақиқа
Сурхондарё вилояти Боботоғ тизмасида юк машинаси жарликка қулаб тушиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 27 март куни соат тахминан 15:30 ларда содир бўлган. GAZ-52 юк машинаси ҳайдовчиси Боботоғ тизмасида транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланмаган йўлда кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги чуқурликка тушиб кетган.
Оқибатда юк машинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрель куни Самарқанд шаҳрида кўтарма кран воситасида кўчирилаётган йўловчи автобуси қулаб тушган эди.