Сурхондарёда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчини урди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 45-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар калтаклангани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 18 март куни Шеробод туманидаги 45-мактабнинг 3-синф ўқувчиси мактабда экин майдонидаги мавсумий гулларни пайҳон қилгани сабабли бошланғич синф ўқитувчиси томонидан танбеҳ берилиб, боланинг бош қисмига тарсаки туширилган.

Ўқувчига нисбатан қўпол муомалада бўлган бошланғич синф ўқитувчисига нисбатан меҳнат қонунчилиги асосида мактаб директори томонидан интизомий жазо чораси қўллаш учун туман юридик марказига буйруқ лойиҳаси киритилган.

Бошқарманинг хабар беришича, яна бир бошланғич синф ўқитувчиси мактаб раҳбари билан ўзаро келишмовчиликлари сабабли 19 март куни мактабнинг 3-синф ўқувчиларини кўрсатма беришга ундаган ва хабарда келтирилган видеони тасвирга олган бўлиши мумкин.

“Мазкур маълумотларга ойдинлик киритиш мақсадида туман ИИБга хабар берилган бўлиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида мактаб директори ўқувчини урганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ўқитувчи Шеробод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг