Сурхондарёда тожикистонлик бола ўғрилари ушлангани юзасидан изоҳ берилди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида тожикистонлик бола ўғрилари ушлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатга вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу хабарлар юзасидан масъуллар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Суриштирувлар натижаси ушбу хабарларнинг асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ эканини кўрсатмоқда.

Видеодаги ҳолат Қумқўрғон тумани “Боботоғ” маҳалласида содир бўлган. Видеодаги шахслар Молдова фуқаролари бўлиб, хўжалик буюмларини сотиб юрганини маълум қилган. Ўша пайтда улар билан маҳаллий аҳоли ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Ҳолат юзасидан тан жароҳати олганлар йўқ. 

“Ушбу ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ИИБ Шўрчи бола ўғрилари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг