Сурхондарёда террорчиликни тарғиб қилган икки йигит ушланди

Жамият

image

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи материалларни тарқатиб келган икки йигит ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Сариосиё тумани ИИБ тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов жараёнида Боғишамол маҳалласида яшовчи С.Т. жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тарқатиш билан шуғуллангани аниқланган.

22 ёшдаги бу шахс шу йил сентябрь ойидан бошлаб, Telegram мессенжери орқали диний экстремистик оқим аъзоларининг ғоявий таъсирига тушиб, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тумандаги Феруз маҳалласида яшовчи, ишсиз, 25 ёшдаги О.С.га тарқатиб келган.

Шунингдек, О.С. жорий йил сентябрь ойидан Telegram мессенжери орқали диний экстремистик оқим аъзоларининг ғоявий таъсирига тушиб, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тумандаги Боғишамол маҳалласида яшовчи таниши 23 ёшдаги икки фуқарога тарқатиб келгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Т.га Жиноят кодексининг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан, О.С.га 159-моддаси 1-қисми билан қўшимча айблов эълон қилиниб, жиноят ишига қўшилган. Айни пайтда жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тарқатиб, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилмоқчи бўлган мазкур шахслар иши бўйича тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

террорчилик

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг