Сурхондарёда ота ва ўғил пичоқланди (видео)
3-саҳифа
−
23 Июнь 19354 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жорий йилнинг март ойида ота-ўғил пичоқлангани ҳақида QALAMPIR.UZ’га мурожаат келиб тушди. Унда мурожаатчи аёл турмуш ўртоғи оиланинг ягона боқувчиси экани, ўғли эса ҳали вояга етмагани, уларни пичоқлаганларга бирор-бир чора кўрилмаётганини айтган.
Таҳририят ҳолат ҳақида маълумот олиш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси билан боғланди. Аммо ИИБ матбуот котиби ҳеч қандай маълумот бермади.
Шундан сўнг QALAMPIR.UZ Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова билан боғланди. Унинг маълум қилишича, ҳолат 2025 йилнинг 27 март куни содир этилган. 28 март куни Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят содир этилиши юзасидан фуқаро Р.Қ.га айблов эълон қилиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирги кунда Сариосиё тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 31 ёшли аёл ва унинг 12 ёшли фарзанди қариндоши томонидан пичоқланганди.
Live
Барчаси