Сурхондарёда ноқонуний машина савдоси билан шуғулланган ота-бола қамалди
3-саҳифа
−
15 Август
5352Сурхондарё вилоятида машинани бўлиб тўлаш шарти билан олиб, ўзгаларга сотган ота-бола ва уларнинг икки нафар шеригига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Қайд этилишича, Термиз шаҳрида яшовчи 58 ёшли фуқаро ўғли ва яна икки киши билан тил бириктириб, ноқонуний автомашиналар савдоси билан шуғулланган. Улар машина учун ҳужжат олмасдан ва тўловларни тўламасдан, автомобилларни учинчи шахсга пуллаган.
Хусусан, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқародан бир нечта Cobalt ва Lacetti русумли автомашиналарини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган, аммо фирибгарлар машина ҳақини тўламаган ва машиналарнинг учтасини 56, 44 ва 46 миллион сўмга учинчи шахсларга сотиб юборган.
Билдирилишича, 58 ёшли тўдабоши аввал ҳам уч марта судланган.
Суд ҳукмига кўра, тегишли моддалари билан тўдабоши олти ярим йилга, унинг ўғли тўрт йилга, учинчи шеригига эса уч йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тўртинчи шахсга эса уч йилга ахлоқ тузатиш ишлари тайинланиб, у суд залидан озод қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь