Сурхондарёда муаллим ўқувчини калтаклади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида ўқитувчи дарс жараёнида ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 23 январь куни Шўрчи туманидаги 4-мактабда содир бўлган. 8-синф ўқувчиларига тарих дарси давомида ўқувчи Б.Б. дарс жараёнига халақит бергани учун ўқитувчи Х.Д. унга танбеҳ берган.

Ҳолат бўйича мактаб маъмурияти томонидан ўқувчининг ота-онаси билан профилактик суҳбат олиб борилиб, боланинг тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйилмаслиги юзасидан тушунтириш берилган. Тарих фани ўқитувчиси Х.Д. эса ўз хоҳишига биноан ишдан бўшатилган.

Бошқарма хабарига кўра, ўқувчи Б.Б. илгари судланган бўлиб, Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жавобгарликка тортилган ва ҳозирда туман ИИБнинг профилактик назоратида туради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ўқитувчи ўқувчини беаёв калтаклаганди. Педагогга хос бўлмаган ҳаракатларни содир этгани учун ўқитувчига нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораси қўлланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўғрилик ўқувчи дарс Шўрчи тумани муаллим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг