Сурхондарёда I-XII асрларга оид ёдгорлик боғдорчиликка бериб юборилди
Жамият
−
21 Июль 2023
6228Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги I-XII асрларга оид “Марказтепа” ёдгорлиги ноқонуний равишда боғдорчилик қилиш учун бериб юборилиши оқибатида 13 миллиард сўмлик зарар кўрди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, прокуратура органлари томонидан фермер хўжаликларига ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия томонидан “Қорахон” маҳалласида жойлашган “Марказтепа” археология ёдгорлиги (0,21 га) қонунчилик талабларига зид равишда боғдорчилик учун фуқаро M.A. га берилгани аниқланган.
Оқибатда фуқаро M.A. томонидан ушбу тарихий ёдгорликнинг 630 метр куб ҳажмдаги ҳудуди бузиб ташланиб, объектга 13 миллиард сўм зарар етказилган.
Текшириш натижасига кўра, тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга асосан оғир жиноятлар тоифасига ўтказилган ва айбдор шахсларга 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
LiveБарчаси