Сурхондарёда чақалоғини 62 млн сўмга сотмоқчи бўлган она қамалди
3-саҳифа
−
10 Март
4431Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ўз боласини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Қайд этилишича, олти нафар фарзанднинг онаси бўлган 36 ёшли аёл етти кунлик чақалоқни сотмоқчи бўлган ва бунинг ортидан пул ишламоқчи бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёлни 62 млн сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олган.
Суд фуқарони Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Сурхондарё вилоятида 2024 йилда дунёга келган фарзандини сотмоқчи бўлган она қамалганди.
LiveБарчаси