Сурхондарёда боғча опа шеър ёдлатиш учун 5 яшар болани калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
15 Август
5879Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи аёл 5 ёшли болага қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 13 август куни содир бўлган. Ҳолат бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, манзилда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Видеода мустақиллик ҳақидаги шеърни ёдлатмоқчи бўлган ходим йиғлаётган тарбияланувчилардан бирига бақириб, гўёки тинчлантириш учун қўлидаги нарса билан калтаклагани кўринади. Шунингдек, аёлнинг болаларга қарата “Эшаксан, бола ҳам шунақа бўладими?”, “Ўчир, овозинг чиқмасин, ҳозир деразадан отиб юбораман, қўлинг тиззангда турсин!!!”, деган буйруғи ва асабий оҳангдаги овози ҳам эшитилган.
Охирги пайтларда мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг боғча тарбиячилари томонидан калтакланиши кўп бора содир бўлмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг май ойида Андижонда боғча опа аввал икки болани уриштириб, кейин ўзи ҳам калтаклаганди. Хоразм вилоятининг Гурлан туманида жойлашган 23-сонли мактабгача таълим муассасасида боғча опа ёш болаларни калтаклаганди ва боғча тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганди. Шунингдек, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги 16-боғчада фаолият юритувчи тарбиячи ҳам боғча болаларини кетма-кет ёнига чақириб, шафқатсизларча юзига ва тана қисмига шиппак билан ургани учун ишдан олинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь