Андижонда боғча опа аввал икки болани уриштириб, кейин ўзи ҳам уларни калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
22 Май
10613Ижтимоий тармоқларда Андижондаги боғчада тарбиячи болани калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 20 май куни Андижон вилояти ИИБ га 1986 йилда туғилган Ў.Х. (эркак) мурожаат қилиб, 18 май куни 2019 йилда туғилган фарзанди M.A. (ўғил бола) Андижон шаҳрида жойлашган нодавлат таълим муассасасининг тарбиячиси Ф.Ғ. фарзандининг юзига бир неча бор тарсаки урганини айтган.
Ҳозирда тарбиячининг ҳаракатлари юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу ҳолат Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратга олингани ва ўрганиш ишларига олиб борилаётгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хоразмда ёш болаларнинг юзига тарсаки туширган боғча опа ишдан бўшатилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь