Сурхондарёда аёл бир неча аёллар томонидан “самосуд” қилинди
3-саҳифа
−
23 Апрель 2023
20675Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аёллар қарзини бермагани учун бошқа бир аёлни дўппослагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат 2022 йилнинг ноябрь ойи охирларида Денов тумани “Боғишамол” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 1991 йилда туғилган фуқаро Д.С. ва 2003 йилда туғилган Р.Г. ва Х.Н. исмли аёллар ўрталарида аввалдан мавжуд бўлган низолари оқибатида жанжал еелиб чиққан. Ушбу икки нафар аёл Д.С.ни маҳалла ҳудудида уриб тан жароҳати етказган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Терговга қадар текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ўқувчи қиз бошқа қизлар томонидан “самосуд” қилинганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь