Сурхондарёда 8 нафар давлат хизматчиси йиғилишда қамоққа олинди
3-саҳифа
−
22 июн 2022 35417 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида бюджет ва кредит маблағларини ўзлаштиришда айбланган 8 нафар давлат хизматчиси йиғилиш вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
“Сурхондарё вилоятида бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларига барҳам бериш ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилган йиғилишда 8 нафар давлат хизматчиси ДХХ томонидан қўлга олинди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бюджет ва кредит маблағларини ўзлаштирган 1 нафар собиқ банк ходими ва 7 нафар турли ташкилот ходимлари эҳтиёт чораси сифатида мажлис жараёнида қамоққа олинган.
Ҳозирда уларнинг айримларига қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чораси “гаров”га ўзгартирилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август