Сурхондарёда 8 нафар давлат хизматчиси йиғилишда қамоққа олинди
3-саҳифа
−
22 Июнь 2022
33983Сурхондарё вилоятида бюджет ва кредит маблағларини ўзлаштиришда айбланган 8 нафар давлат хизматчиси йиғилиш вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
“Сурхондарё вилоятида бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларига барҳам бериш ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилган йиғилишда 8 нафар давлат хизматчиси ДХХ томонидан қўлга олинди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бюджет ва кредит маблағларини ўзлаштирган 1 нафар собиқ банк ходими ва 7 нафар турли ташкилот ходимлари эҳтиёт чораси сифатида мажлис жараёнида қамоққа олинган.
Ҳозирда уларнинг айримларига қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чораси “гаров”га ўзгартирилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.