Сурхондарёда 32 ёшли йигит бедарак йўқолди. Топганга 5 млн сўм ваъда қилинди
Жамият
−
20 Апрель
9352Сурхондарёда 32 ёшли йигит қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Шабнам” маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган (руҳий касал) Маҳмуд Муродов Эркин ўғли 2024 йил 15 апрель куни яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
“Унинг топилишида кўмаклашган фуқаролар 5 000 000 (беш миллион) сўм пул маблағи билан мукофотланади ҳамда маълумот берганларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралган: 102, +998-90-530-09-00, +998-90-917-22-27, +998-99-672-22-27, +998-91-583-48-48.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида бир вақтнинг ўзида Хитой фуқароси ва олти нафар ўзбекистонлик қидирувга берилганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси