Жиззахда Хитой фуқароси ва олти нафар ўзбекистонлик қидирувга берилди (фото)

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида бир вақтнинг ўзида Хитой фуқароси ва олти нафар ўзбекистонлик қидирувга берилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Жиззах шаҳар "Ўратепалик" маҳалласи А.Соатов кўчаси 48 уйда яшаган, 1981 йилнинг 12 ноябрида туғилган Фарҳод Жумаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “г” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан қидирилмоқда.

Шу каби, Жиззах шаҳри "Қассоблик" МФЙ Ҳамза кўчаси 2-ётоқхона 2-уйда яшаган, 1998 йилнинг 23 декабрида туғилган Жаъфар Мелибоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувга берилган.

Жиззах вилояти Бахмал туманида туғилган, Жиззах шаҳри "Зилол" МФЙ Нуробод кўчаси 12-уйда яшаган, 34 ёшли Бегзод Маматқулов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қидирилмоқда.

Қолаверса, 1985 йилда Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган, Ш.Рашидов тумани "Янгиобод" маҳалласи Шифокорлар кўчаси 29-уйда яшаган Фозил Отаевга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қидирув эълон қилинган.

1989 йилнинг 14 август куни Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган, Шароф Рашидов тумани "Совунгарлик"  маҳалласи Меҳнат кўчаси 1-уйда яшаган Ёрқин Асқаров ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”  бандида кўрсатилган жиноятни содир этгани учун қидирувга берилган.

Бундан ташқари, Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган, Шароф Рашидов тумани "Қаҳрамон" маҳалласи О.Ўролов кўчаси 45-уйда яшаган 44 ёшли Хуршид Мухторов Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми “а” банди, 159-моддаси 1-қисми, 244-2-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан қидирилмоқда. 

Эътиборлиси, 1994 йилда Хитой Халқ Республикасида туғилган, ХХР  фуқароси, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Ардахшон маҳалласи ҳудудида жойлашган “FESTON” ХСИ МЧЖ ётоқхонасида яшаган Чен Лин Бингга нисбатан ҳам қидирув эълон қилинган. Унинг Жиноят кодексининг 184-модда 3-қисми ҳамда 189-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги айтилмоқда.

Ушбу шахслар тўғрисида маълумотга эга бўлганлардан ички ишлар органларига ёки +99872-342-12-02, +99872-342-10-68, +99872-226-03-02, +99893-290-02-30 рақамларига телефон қилиб хабар беришлари сўралган ва маълумот берган фуқаронинг шахси сир тутилиши ҳамда пул мукофоти билан тақдирланиши илова қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда икки киши қидирувга берилган эди. Топганга 20 миллион ваъда қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қидирув Хитой жиноятчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг