Сурхондарёда 3 эркак шифокорни калтаклади
3-саҳифа
−
01 Ноябрь 2022
8293Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокор 3 нафар фуқаро томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йил 27 октябрь куни соат 15:20 ларда Ангор туман тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимида ит тишлаган беморни тиббий кўрикдан ўтказаётган шифокор Ж.Э.нинг ҳузурига 3 нафар фуқаро саломатлиги тўғрисида маълумотнома ёзиб беришини сўраб келган.
Шифокор уларга қабулидаги беморга ёрдам кўрсатаётганини, маълумотномани эса шундан сўнг ёзиб беришини айтган. Бундан норози бўлган фуқаролар врач Ж.Э.ни аёвсиз дўппослаб, унга жиддий тан жароҳати етказган.
Ўтказилган тиббий текширувлар давомида шифокор Ж.Э.га “бош мия ёпиқ жароҳати, оғиз пастки лаб юмшоқ тўқималари лат ейиши, ўнг сон юмшоқ тўқималари лат ейиши ва тери ости гематомаси, қорин бўшлиғи аъзолари лат ейиши, кучли қонталаш” ташхиси қўйилган.
Ҳозир тиббиёт ходимига тажовуз қилган ушбу фуқароларга нисбатан Ангор туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси