Сурхондарёда 15 ёшли қиз бедарак йўқолди
3-саҳифа
−
28 Январь
68057Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Нурли диёр” маҳалласида яшовчи, 2008 йил туғилган Ойдин Турсунова Жуманазаровна 2024 йил 5 январь куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, қизни топилишида кўмаклашган фуқаролар 2 000 000 сўм пул маблағи билан мукофотланади ҳамда маълумот берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан 102, +998-93-760-22-02, +998-90-746-00-06 телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.
Эслатиб ўтамиз, Андижонда уйидан сим-карта оламан деб чиқиб кетганича қайтмаган, 18 ёшли қиз бедарак йўқолган эди.