Сурхондарёда 14 нафар масъул ишдан бўшатилди
Жамият
−
09 Октябрь 2023
22835Сурхондарё вилоятида аҳоли мурожаатларига эътиборсиз қараб, масъулиятсизлик қилган 14 нафар масъул ишдан олинди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 9 октябрь куни вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида секторлар, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва бошқарма раҳбарлари иштирокида қатор масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилган.
Унда фуқаролар мурожаатлари ижроси ҳамда кўтарилаётган муаммоли масалаларни ҳал этишда сусткашликка йўл қўяётган, юклатилган вазифаларга бефарқлик билан қараган вилоят ва ҳудудий даражадаги раҳбарлар ҳамда масъулларнинг 14 нафарини эгаллаб турган вазифасидан озод этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, айрим туман ҳокимлари расман огоҳлантирилган. Ҳокимлик томонидан 14 нафар ишдан олинган масъул ва огоҳлантириш олган ҳокимлар кимлар эканига аниқлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 август куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманидаги 28-мактабнинг директори Т.У. билан жанжаллашгани ҳақидаги видео тарқалган эди. Шундан сўнг мактаб директори шу муассасада ишловчи ўқитувчининг оила аъзолари томонидан аёвсиз калтакланди. Сурхондарё ҳокими эса ўзи билан жанжаллашган директорни шифохонага бориб кўрди.
LiveБарчаси