Сурхондарё ФВБ бошлиғи ҳам алмаштирилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан Шароф Тожибоевич Шукуров Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар у 2022 йилдан буён Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, Шароф Шукуров 1979 йилда Жиззах шаҳрида туғилган. 2000 йилда Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабининг бакалавр даражасини, 2005 йилда шу олий мактабнинг магистр даражасини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳаётий фаолият хавфсизлиги, тезкор хизмат фаолиятини ташкиллаштириш.

Меҳнат фаолияти давомида у Жиззах ва Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаларида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари полковник Хуршид Алибоев Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё тайинлов ФВБ Шароф Тожибоевич Шукуров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг