Сурхондарё ҳокимлиги пахта теримидаги “уддабуронлик” бўйича раддия берди
Жамият
−
08 Октябрь 2019
8117Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда фермерлар пахта планини бажариш учун тиркамага 10 нафар одам ортиб ўлчатгани ҳақида хабар ва видео тарқалди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати мазкур хабарлар юзасидан баёнот берди.
Қайд этилишича, видеолавҳада намойиш этилган ҳолат шу куннинг ўзида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида мавсум бошидан буён вилоятдаги мавжуд пахта қабул қилиш пунктларининг бирортасида тиркамаси (прицепи) рақами 4512 бўлган трактор қабул қилинганлиги, тракторлар тиркамасида ортилган пахта ичидан одам тушиб келиши ҳолатлари аниқланмади.
Шуларни инобатга олиб, вилоят ҳокимлиги видеолавҳада акс этган ҳолат Сурхондарё вилоятида бўлганини қатъий рад этган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023