Сурия қаддини кўтармоқда – Ҳалабга тадбиркорлар қайтишни бошлади
Олам
−
26 Март 2020
8566Суриялик тадбиркорлар Ҳалабнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган саноат зонасига қайтиб келмоқда. Улар ушбу ҳудудда жойлашган корхоналарни қайта қуришни бошлайди.
Жангарилар ушбу саноат ҳудудидаги заводлардан ўқ-дори ва кимёвий қуролларни ишлаб чиқариш ва сақлаш учун фойдаланган. Улар ҳукумат қўшинлари босими остида чекинишдан олдин бу ерларни вайрон қилиб кетган эди.
Шаҳар ҳукумат кучлари қўлига ўтганидан сўнг, ишбилармонлар дарҳол минтақага қайтишни бошлади. Урушдан олдин тикувчилик ускуналари ишлаб чиқариш билан шуғулланган Жамол Элдин ал-Суфий ҳамма нарсани тикламоқчи эканлигини айтди. Унинг эски ҳамкорлари фабрикада иш бошланишини кутиб турибди.
Акаси билан бирга эски арматураларни қайта ишлаб, уни қурилишга мослаштириш билан шуғулланган тадбиркор Умар Ҳаж Ҳамдо ҳам ўз иш фаолиятини қайта тиклаш арафасида. У ушбу маҳсулоти аввалгидан кўра кучлироқ бўлишини айтди. Ҳозирда ушбу шаҳарга унинг арматуралари жуда кераклигини билиб турибди. У завод қайта тикланса, маҳсулот нархини шаҳар аввалги ҳолига келгунча арзон қилиб белгиламоқчи.
Ушбу саноат ҳудудидаги барча тиклаш ишлари суриялик сапёрлар назорати остида. Бу ерда кўплаб хавфли нарсалар ва ўқ-дорилар топилган. Қисқа вақт ва қийинчиликларга қарамай, тадбиркорлар бу йил ишлаб чиқаришни қайта тиклай олишларига ишонади.