Супермаркетларда вирус юқтириб олмаслик учун нима қилиш керак?
Саломатлик
−
02 Апрель 2020
6974Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш доирасида фуқаролар инфекция юқтириб олмасликлари учун қатор тартиб-қоидалар ишлаб чиқилди. Кўплаб муассасалар карантин сабаб ёпилган бўлса-да, аммо озиқ-овқат бозорлари ва супермаркетлар халқ эҳтиёжлари сабаб ишлаб турибди. Карантин вақтида мана шу жойларга борганда қайси қоидаларга жиддий эътибор қаратиш лозим?
Савдо қилишдан аввал тиббий ниқобларни ва қўлқопларни тақиб олиш жудаям муҳим.
Бозор ва супермаркетларда харид қилинмайдиган буюм ва маҳсулотларни ушлаш, шунингдек, болаларни уларга тегишига йўл қўймаслик лозим.
Савдо расталари ва кассаларда навбатга турганда ўзаро ҳушмуомилада бўлиш ва, албатта, ҳар қандай мулоқатда 2 метрдан кам бўлмаган масофани сақлаш зарур.
Бозор ва супермаркетларга ўта зарур ҳолларда, фақатгина ниқоб таққан тарзда чиқиш ва одамлар билан мулоқот қилиш тавсия этилади.Бундай жойларда ёш болалар ва ижтимоий ёрдамга муҳтож шахсларни қаровсиз қолдирмаслик талаб этилади.
Уйга қайтгач, албатта, дизенфекция ишларини амалга ошириш керак.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунга қадар касаликка чалинганлар сони 187 нафарга етди. Беморларнинг 12 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси