Суперлигада “Нефтчи” етакчиликни қўлга олди
Спорт
−
07 Март 4375 1 дақиқа
Кеча, 6 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тур учрашувлари якунланди. Турнинг сўнгги кунида “Насаф”, “Динамо” ва “Хоразм” жамоалари ғалаба қозонди.
Дастлаб, узоқ танаффусдан сўнг яна футбол учрашувларига мезбонлик қила бошлаган “Бунёдкор” стадионида Самарқанднинг “Динамо” жамоаси мезбон “Бунёдкор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Жиззахда ўтган баҳсда эса мезбон “Сўғдиёна” Қаршининг “Насаф” жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Турни якунлаб берган “Хоразм” – ОКМК учрашувида эса хоразмликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан сўнг турнир жадвалида амалдаги чемпион Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда Тошкентнинг “Локомотив” ва “Пахтакор” жамоалари жойлашган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь