Суперкомпьютер ЖЧда қайси терма жамоа ғолиб бўлишини тахмин қилди
Спорт
−
12 Декабрь 2022
1222210 декабрь куни Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 1/4 финал босқичи ўйинлари якунланди ва "Five Thirty Eight" суперкомпютери Жаҳон чемпионати учун курашда жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.
Маълумот учун, компьютер жамоаларнинг ҳужум ва ҳимоядаги кучини акс эттирувчи "Soccer Power Index" деб аталадиган кўрсаткичга асосланади. Аргентина, Франция, Хорватия ва Марокаш Жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди. Суперкомпьютер берган натижаларга кўра, чемпионликка асосий даъвогар Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.
1. Аргентина – 37%
1/8 финалда Аргентина терма жамоаси Австралияни (2:1), чорак финалда эса пеналтилар сериясида Нидерландия терма жамоасини 2:2 (4:3 пен) мағлуб этди.
2. Франция – 35%
Плей-оффнинг биринчи ўйинида амалдаги жаҳон чемпионлари польшаликларни ишончли тарзда мағлуб этди (3:1), 1/4 финалда эса Англия терма жамоаси тўсиғидан ўтилди – 2:1.
3. Хорватия – 16%
Хорватияликлар 1/8 финалда Япония терма жамоасини мағлуб этди – 1:1 (3:1 пен), чорак финалда эса турнирнинг асосий фаворити ҳисобланган Бразилия терма жамоасини сенсацион тарзда мусобақадан чиқариб юборди – 1:1 (4:2 пен).
4. Марокаш – 12%
Африка терма жамоаси плей-офф босқичида иккита сенсация кўрсатди. Марокашликлар биринчи ўйинда Испанияни мағлуб этди – 0:0 (3:0 пен), 1/4 финалда эса Португалия терма жамоасидан кичик ҳисобда устун келди – 1:0. Криштиану Роналду иккинчи бўлимда майдонга тушди, аммо гол ура олмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ суперкомпьютер ЖЧ-2022 1/4 финалининг барча ўйинлари натижаларини башорат қилганди. Суперкомпютер фақат Аргентинанинг ярим финалга чиқишини тўғри башорат қилди. Қолган учта қарама-қаршилик натижаси ҳақида нотўғри тахмин қилинди.
ЖЧ-2022 ярим финал тақвими:
14 декабрь
00:00. Аргентина - Хорватия.
15 декабрь
00:00. Франция - Марокаш.
LiveБарчаси