Суперконтрактнинг минимал миқдори белгиланди

Жамият

image

2021/2022 ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.

Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда амалда белгиланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида стипендиясиз базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланилиши ва коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) абитуриентларга белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига 10 фоизли чегирма берилиши белгиланди.

2021/2022 ўқув йили учун суперконтракт миқдорлари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

супер контракт

Баҳолаганлар

866

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг