Супер контракт учун ариза топширишнинг сўнгги муддати белгиланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

2021 йил 1 октябрь олий таълим муассасаларида супер контракт асосида ўқишни истовчи абитуриентлар ариза топшириши учун сўнгги муддат этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

“2021/2022-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар топширишнинг сўнгги муддати 2021 йил 1 октябрь куни этиб белгиланди”, дейилади хабарда.

Вазирлик кириш имтиҳонлари натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентлардан жорий йилнинг 1 октябрига қадар тегишли олий таълим муассасалари қабул комиссияларига ариза топшириши сўралган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ супер контракт

Баҳолаганлар

554

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг