Супер-контрактдан ДТМга улуш бериш бекор қилинади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 20 февралдаги 130-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, ҳужжат олий таълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 20 февралдаги 130-сон қарорининг 5-бандидан “олий таълим муассасаларининг оширилган тўлов-контракт тушумлари (5 фоизгача миқдорда),” деган сўзлар чиқариб ташланади.

5-банднинг амалдаги таҳририга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, олий таълим муассасаларининг оширилган тўлов-контракт тушумлари (5 фоизгача миқдорда), абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган йиғим ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Давлат тест маркази фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Давлат тест маркази контракт

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг