Сўнгги ўн йилликнинг энг сермаҳсул ҳимоячиси аниқланди
Спорт
−
24 Январь 2021
5847Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) сўнгги ўн йилликнинг энг сермаҳсул ҳимоячисини аниқлади.
Унга кўра, “Реал Мадрид” ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос клуб сафида 71 ва Испания терма жамоаси сафида 18 та гол билан рейтингда биринчи ўринни эгаллаган.
Рамосдан сўнг, иккинчи ўринда умимий 78 та гол билан гибралтарлик ҳимоячи Жозеф Чиполина, учинчи ўринда эса коста-рикалик футболчи Кейлор Сото қайд этилган.
Маълумот ўрнида, Рамоснинг Қироллик клуби билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади. Жорий мавсумда испаниялик ҳимоячи 14 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган. ОАВда Рамосга “Ливерпуль” қизиқиш билдиргани тўғрисида хабарлар тарқалди, лекин футболчининг ўзи “Манчестер сити”га ўтиш истагини билдиргани ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлмоқда.
LiveБарчаси