Сўнгги икки ҳафта ичида илк бор соғайганлар сони касалланганлар сонидан ошди
Жамият
−
03 Июнь 2020
6353Бугун Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 83 нафар беморнинг 74 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 8 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 1 нафари аҳоли орасида аниқланган.
Аввал хабар қилганимиздек, бугун 106 нафар фуқаро соғайди. Шундан 43 нафари Тошкент шаҳридаги, 42 нафари Навоий вилоятидаги, 17 нафари Самарқанд вилоятидаги ҳамда 4 нафари Наманган вилоятидаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3843 нафар бемордан 3014 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 813 нафар бемордан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь