Сўнгги 7 соатда 245 киши коронавирус юқтириб олди
Жамият
−
13 Сентябрь 2020
9136Бугун, 13 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 245 нафарга ошиб, 47 287 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 231 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятларида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 82 ёшли П.Х. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 48 ёшли С.Х. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Ҳозиргача Тошкент шаҳрида 187 нафар, Тошкент вилоятида 124 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар Қашқадарё вилоятида 5 нафар ҳамда Андижон вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 43 866 (+355) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 031 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь