Сўнгги 24 соат ичида коронавирус билан боғлиқ қандай янгиликлар юз берди?

Олам

image

Сўнгги 24 соат ичида дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қандай янгиликлар бор? Қандай воқеа-ҳодисалар юз берди? Буларнинг бари QALAMPIR.UZ’нинг 17 апрель кунги дайжестида.

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 76 мингга ошди, бу ўтган кеча билан таққослаганда олти мингга кўпдир, деб ёзади ЖССТ. Шунингдек, бир кунда 8 000 бемор вафот этгани айтилмоқда, бу кечаги кўрсаткичдан ҳам юқори. ЖССТ маълумотларига кўра, энг кўп касалланган ва вафот этганлар Европада қайд этилган. Иккинчи ўринда - Шимолий ва Жанубий Америка, учинчи ўринда - Ғарбий Тинч океани минтақаси бормоқда.

Ўзбекистонда ҳам кўрсаткичлар ўзгарди. 2020 йил 18 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1 349 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача беморларнинг 130 нафари соғайди, 4 нафари вафот этди.

Хитойда сўнгги 24 соат ичида 26 та коронавирус инфекцияси ҳолати аниқланди, 52 бемор тузалди, ўлим ҳолатлари ҳақида хабар йўқ, дейилади ХХР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитасининг баёнотида. Умумий ҳисобда, ҳозирги кунда мамлакатда 879 киши ҳали ҳам шифохонада қолмоқда, 45 кишининг аҳволи оғир, 670 киши тузалиб кетган.

Канададаги илк маҳбус коронавирус инфекцияси натижасида вафот этди. “Мишн муниципалитетидаги жазони ижро этиш муассасасидаги бир маҳбус 15 апрель куни касалхонада вафот этди. Ўлим COVID-19 туфайли содир бўлди. Бу федераль даражада судланган маҳкумлар орасида коронавирусдан вафот этишнинг биринчи ҳоалти”, дейилади баёнотда.

Болгария расмийлари коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун София пойтахтини транспорт воситаларининг кириш ва чиқиши учун ёпмоқда. Мамлакат Бош вазири Бойко Борисов томонидан тасдиқланган фармон коронавирусга қарши миллий инқироз штабининг раҳбари Венцислав Мутафчийский ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг раҳбари Кирил Ананиевнинг ташаббуси билан эълон қилинди.

Францияда коронавирус қурбонлари сони 17 920 кишига етди, деди мамлакат соғлиқни сақлаш Бош директори Жером Саломон. Унинг таъкидлашича, 11 060 киши касалхоналарда, 6860 киши ижтимоий ва тиббий-ижтимоий муассасаларда вафот этган.

Португалия парламенти кеча, 16 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда мамлакат Президенти Марсель Ребелу де Соузанинг фавқулодда ҳолат режимини 2 майгача узайтириш тўғрисидаги таклифини қабул қилди. Давлат раҳбари тушунтириш хатида фавқулодда ҳолат режимини узайтириш ҳозирги шароитда коронавирус эпидемияси билан курашиш учун зарурлигини таъкидлади. Аммо мамлакатда эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, компаниялар, дўконлар ва бошқа корхоналар аста-секин ишлашга қайтиши мумкинлигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

дайжест

Баҳолаганлар

303

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг