Сульшер МЮ мураббийлигидан бўшатилади

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер тез орада бош мураббий вазифасидан озод қилинади. Бу ҳақда “The Times” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, клуб раҳбарияти директорлар кенгашининг шошилинч йиғилишида “қизил иблислар”нинг АПЛ 12-тури доирасида “Уотфорд”га қарши ўйинида (1:4) учралган мағлубиятдан сўнг, шундай қарорга келган.

Глейзерлар оиласи фавқулодда кенгаш йиғилишини чақирган ва бошқарувчи директор Ричард Арнольдга Сульшерни ишдан бўшатишнинг аниқ шартларини муҳокама қилиш топширилган.

“Юнайтед” норвегиялик мутахассис билан уч йиллик шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун тахминан 7,5 миллион фунт компенсация тўлаши керак. Сульшер жорий йилнинг август ойида жамоа билан янги шартнома имзолаган эди. Бироқ шартномага кўра, агар у бекор қилинса, Олега бир мавсум учунгина товон пули тўланиши белгилаб қўйилгани айтилмоқда.

Маълумот учун, манкунианликлар 17 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалининг 7-поғонасида бормоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Сульшер АПЛ Уотфорд Ман Юнайтед Глейзерлар оиласи

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг